Баҳодир Жалолов навбатдаги рақибини нокаутга учратди
Профессионал бокснинг супер оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксдаги бешинчи жангини ўтказди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, АҚШнинг Калифорния штатида кечган баҳсда вакилимиз ўз устунлигини намойиш қилиб, якунда ҳам чиройли ғалабани тантана қилди.
Америкалик Уилли Ҳарвига қарши рингга кўтарилган Баҳодир жанг тўлиқ якунига етмасдан рақибини нокаутга учратди. Таъкидлаш жоиз, жанг санасига бир неча кун қолганда рақиб ўзгарган эди. Бироқ бу ҳолат Жалоловга халақит бермаган.
Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи ўзининг бешинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлаб, супер оғир вазн тоифасининг рейтингида янада юқори поғонага кўтариладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов сўнгги марта 2018 йилнинг 8 декабрь куни Маркус Валентинга қарши рингга чиқиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024