Ўзбекистон | 15:57 / 16.03.2019
57407
1 дақиқада ўқилади

Интернетда ЙПХ инспекторлари янги формасининг сурати пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим Telegram каналларида ЙПХ инспекторларининг янги формаси сурати пайдо бўлди.

Фото: Zed News

Zed News Telegram канали маъмурларининг хабар беришича, бугун, 16 март куни ЙПХ инспекторлари янги формасини тажриба тариқасида синовдан ўтказиш бошланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев яқин ойлар ичида ички ишлар тизими ходимлари учун янги формалар жамоатчиликка тақдим этилиши тўғрисида маълум қилганди.

«Янги формалар ҳар қандай расмий чизиқлардан холи ва қулай бўлишига эътибор қаратилади. Чунки жамоатчилик орасида юрувчи, оператив жараёнларда иштирок этувчи ички ишлар ходими чаққон бўлиши лозим», - дея айтиб ўтган Рустам Жўраев махсус брифингда.

Мавзуга оид