Ўзбекистон | 08:57 / 16.03.2019
9926
2 дақиқада ўқилади

«Реклама тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилади

Фото: Shutterstock

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги 723-I-сонли Қонуни 22-модданинг (Дори воситалари, косметика ва маиший кимё воситалари рекламаси) тўртинчи қисми (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсатисиз вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга йўл қўйилмайди) қуйидаги таҳрирда баён этилиши мумкин:

“Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасига нисбатан талаблар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид