Боғишамол даҳасида янги меҳмон келган хонадонга кириб, бу даргоҳдаги қувонч, файзни ҳис этиш бошқача бўлди. Ҳайрон ва лол қолганимиз, хонадонда 10 фарзанд вояга етмоқда. Келганимизни билган барча болажонлар пешвоз чиқиб, салом бера бошлашди. Соғлом ва дуркун улғаяётган болалар гўё худди гулларга ўхшарди.
Андижон шаҳар, Боғишамол даҳаси, Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Қодирохуновлар оиласида 10-фарзанд дунёга келди.
Шаҳар ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Оминахон Ибрагимова ва оиладаги барча фарзандларнинг соғлом улғайишини шу кунгача назорат қилиб бораётган шифокор Барнохон Шокирова билан уларни йўқлаб бордик.

Оила бошлиқлари Шукуржон ва Насибахонлар билан суҳбатлашамиз.

“Ўзим ўттиз етти ёшдаман. Минг шукр, мана ўнта фарзандли бўлдик. Болаларимиз ўртасидаги фарқ 2 ёшга етмайди. Ўртада учтасини бир яшардан фарқи бор. Энг катта қизимиз Шукрона 15 ёшга кирди. Ҳозирда, 28 - мактабни 9-синфида ўқимоқда. Яна минг бор шукр, ҳамма боламиз соғ-саломат катта бўляпти”, дейди Насибахон.
Видео: Mover (tas-ix)
https://mover.uz/video/embed/wZ1gz1Am/
Видео: Youtube
Оиладаги ўн фарзанддан бештаси мактабга борар экан. Бештаси эса онасининг ёнида.

Ота Шукуржон фарзандларига “Ш” ҳарфи билан бошланувчи исмларни саралаб қўйибди - Шукрона, Шунқорбек, Шоҳидбек, Шукуфа, Шукура, Шонисо, Шаҳина, Шавқия, Шайҳулло ва туғилганига беш кунлик бўлган қизчанинг исми Шамсинур.



















