Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар газланган ичимликлар ва эрта ўлимлар орасидаги боғлиқликни аниқлашди
Фото: Pixabay
Кўп миқдорда газланган ва ширин ичимликлар ичиш юрак ва қон-томир касалликлари ҳамда саратондан эрта ўлиш эҳтимолини сезиларли равишда оширади. Бу ҳақда Circulation журналида маълум қилинди.
"Кузатувларимиз сайёранинг барча аҳолиси умрни узайтириш ва саломатликни яхшилаш учун ҳамма турдаги ширин ичимликлардан воз кечиб, оддий сувга ўтишлари кераклигини яна бир исботлади", — дейди Гарвард университети олими Васанти Малик.
Малик ва унинг ҳамкасблари 1980-2014 йиллар оралиғида ўтказилган тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб юрак ва қон-томир касалликлари келиб чиқиши ҳамда улар сабабли ўлим ҳолатлари юз беришининг асосий сабабларидан бири кўп миқдорда ширин ичимликлар ичиш эканлигини тасдиқлашди.
Тадқиқотларда юз мингдан ортиқ малакали тиббиёт мутахассислари иштирок этишган.
Маълум бўлишича, ҳафтасига уч-тўрт стакан газланган ичимлик ичувчи кишилар орасида ўлим ҳолати бу ичимликларни умуман истеъмол қилмайдиганларга нисбатан 6%га кўпроқ кузатилган. Бундай ичимликларни ҳар куни кунига бир стакан истеъмол қилиш эрта ўлим ҳолатини 14%га ҳамда икки ва ундан ортиқ стакан истеъмол қилиш 21%га ошириши аниқланган.
Мавзуга оид
21:49 / 25.03.2026
“Оқсил билан стоматитнинг фарқига боришмаяпти” – водийда қорамоллар касалланиши ҳақида
19:20 / 16.03.2026
Касалланганларнинг ўлим кўрсаткичи 90 фоизгача етиши мумкин: инсониятни хавотирда ушлаб турган 10 та вирус
12:17 / 13.03.2026
Аёл жигарининг ярмини эрига берди
07:15 / 25.02.2026