Тишлар парвариши доимо аҳамиятга молик масала! Нега дейсизми? Оддий мантиқ билан жавоб берадиган бўлсак, ҳар куни бизга беминнат хизмат кўрсатган тана аъзоимизнинг тозалиги, мустаҳкамлиги ва парвариши таъминланмаса, уларни нобуд қилишимиз ҳеч гап эмас.
Шу нуқтаи назардан тишлар парваришида қандай воситалардан фойдаланишимиз муҳим жиҳатлардан биридир. Хўш, бу борада мутахассислар фикри қандай?
Бахтинур Худанов Тошкент Давлат Стоматология институти профессор-ўқитувчиси:
«Умуман тишларни қандай парваришлаш керак, бунда нималарга эътибор қаратиш зарур? Бу каби саволларга жавоб беришдан аввал бир нарсани айтиб ўтсам. Оғиз бўшлиғи касалликлари, хусусан кариес (тиш чириши) касаллигида тиш нерви очилиб қолади, шамоллайди, оғир асоратда жағи, юзи шишиб кетади, айрим ҳолларда жарроҳлик амалиёти ўтказишга олиб келади.
Бугунги кунда, шу нарса исботланганки, кариес олдини олиш мумкин бўлган касаллик ҳисобланади. Шунга кўра, оғиз бўшлиғи тўғри парвариш қилинса, тиш оғриғи ва кариесидан умуман азият чекмаслик мумкин», - дейди профессор.
Унинг айтишича, бунинг учун даставвал тиш парваришига доир кун тартибини белгилаб олиш керак бўлади.
«Кўпчилигимиз эрталаб уйқудан уйғониши билан тишини ювади, бу нотўғри. Тиш эрталабки нонуштадан сўнг ювилиши керак. Шу билан бирга, тишларни 3-7 дақиқа мобайнида тозалаш лозим. Бундан ташқари, ювишнинг ҳам ўз қоидаси бор. Тишларни 4 секторга бўлиб олган ҳолда, ҳар бирига 30 сониядан ажратиб, тиш чўткасини супургисимон ҳаракатлантириб ювилади», - дея тавсия беради Бахтинур Худанов.
Мутахассис фикридан келиб чиқиб, савдо расталаридаги тиш пасталари орасида барча фойдали жиҳатларни ўзида мужассам этган Galaxy (гэлекси) тиш пастаси эътиборимизни тортди.
Соғлом ҳаёт кечиришимиз учун у билан боғлиқ амаллар ва қатъий тартибни ҳаётимизга жорий этмоғимиз лозим. Хусусан тиш парваришида ҳам. Ҳар олти ойда тиш шифокорига мурожаат этмасак-да, кунига тиш пастаси билан тишларни бир неча марта тозалаймиз. Бугун бозорларимизда Galaxy тиш пастаси харидоргир ва ўз мижозларига эга бўлиб бормоқда.
Хўш, бу тиш пастаси талабга жавоб берадими? Унинг қандай фойдали хусусиятлари бор?
Даставвал Galaxy тиш пастаси мисолида ишлаб чиқариш жараёни ҳақида.






