Агентлик маълумотларига кўра, идора Жазоир ҳудудида бундай самолётларнинг парвози, қўниши ҳамда парвозга кўтарилишини тақиқлаб қўйган.
Қайд этилишича, бундай қарор Эфиопиядаги Boeing 737 MAX 8 авиаҳалокатидан сўнг қабул қилинди.
Аввалроқ, Boeing 737 MAX самолётлари етказиб беришни тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Boeing 737 MAX самолёти Эфиопиянинг Дабра-Зайт шаҳри яқинида 10 март куни эрталаб қулади. Фожиа оқибатида 157 киши қурбон бўлди.
Бундан олдин, Эфиопияда қулаган Boeing бўйича янги тафсилотлар пайдо бўлганди.











