Эрта ўлим хавфининг олдини олиш усули аниқлаштирилди
Шаньдун политехника университетида (Хитой) ишловчи Бо Си бошчилигидаги олимлар гуруҳининг хулосасига кўра, ҳафтада бир ёки икки марта тез юрган ҳолда сайр қилиш юрак хуружи, инсульт ёки саратон касаллигидан ўлим хавфини камайтиради. Бу ҳақда MedicalXpress хабар бермоқда.
Тадқиқотчилар 1997 йилдан 2008 йилгача бўлган даврда тўпланган, 88 140 кишининг жисмоний фаоллиги даражаси ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди ҳамда уларни 2011 йилда вафот этган кўнгиллилар сони билан таққослашди. Шу билан бирга, юклама тури, шунингдек, уларнинг давомийлиги ҳисобга олинди. Натижалар шуни кўрсатдики, ҳар ҳафта 10 дақиқадан бир соатгача сайр қилган ёки боғда ишлаган кишиларда эрта ўлим хавфи 18 фоизга пасаяди.
Бундан ташқари, ҳафта давомида 2,5-5 соат давом этадиган ўртача 10 дақиқалик жисмоний машқлардан иборат серия ўлим хавфини 31 фоизга қисқартирган, ҳафтада 25 соатлик фаоллик эса бу хавфни икки баробарга камайтирган. Шу билан бирга, олимларнинг сўзига кўра, велосипедда юриш, югуриш ёки спорт билан шуғулланиш самарага эришиш учун зарур бўлган вақтни қисқартира олади.
Бундан олдин, оммабоп маҳсулотларнинг жиддий хавфи исботланганди.
Мавзуга оид
15:19
Уларни ҳар куни ютамиз: ҳавони ифлослантирувчи 10 та энг зарарли модда
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
12:53 / 10.11.2024
Янги тадқиқот ижтимоий тармоқларнинг зарари ҳақидаги стереотипни рад этди
17:59 / 08.11.2024