Жаҳон | 00:12 / 20.03.2019
16417
1 дақиқада ўқилади

Математика бўйича “Нобель мукофоти” илк бор аёл кишига топширилди

Норвегия фанлар академияси 2019 йил учун математика бўйича “Нобель мукофоти” – Абель мукофотини америкалик аёл математик Карен Уленбекка топширди. Ушбу мукофот илк бор аёл кишига берилди. 

Уленбек ушбу мукофотни “хусусий ҳосилалардаги геометрик дифференциал тенгламалар, майдоннинг калибр назариясидаги ютуқлари ва ишларининг математик анализ, геометрия ва математик физикага фундаментал таъсири” учун олган.  

Аёл математик 1942 йилда таваллуд топган. Айни вақтда Техас штати университети ва Принстон университетида фаолият юритади. 

Абель мукофоти 2003 йилдан бошлаб ҳар йили атоқли математикларга топшириб келинади. Мукофот қиймати 6 млн норвег кронини (700 минг доллар) ташкил қилади. 

Мавзуга оид