Спорт | 17:45 / 20.03.2019
4069
1 дақиқада ўқилади

Қатар футбол ассоциацияси президенти Тошкентга келди

Бугун Қатар футбол ассоциацияси президенти Ҳамид бин Халифа бин Аҳмад Ол-Соний пойтахтимизга ташриф буюрди. Фахрий меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди.

Умид Аҳмаджонов Қатар футбол ассоциацияси президентини мамлакат терма жамоасининг Осиё Кубогидаги муваффақияти билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик борасида меморандум имзоланган. Ушбу ташриф давомида икки терма жамоанинг асосий ва турли ёш тоифалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари, ҳакамлар ва мураббийлар учун турли семинарлар ташкил қилиш борасида келишувлар амалга ошиши кутилмоқда.

Ҳар икки ассоциация раҳбарлари эртага МОФА (Марказий Осиё футбол ассоциацияси) нинг навбатдаги конгрессида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетишади.

Мавзуга оид