Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида янги тайинлов рўй берди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига кўра, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилиб келган полковник Фарҳоджон Набижонович Ортиқов лавозимидан озод этилиб, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Унинг ўрнига округ қўшинлари қўмондони этиб Шарқий ҳарбий округига қарашли Ғурумсарой гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Дилшод Садуллоевич Чориев тайинланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
















