Жамият | 14:19 / 20.03.2019
2253
4 дақиқада ўқилади

Тошкентда International Navruz Half Marathon халқаро яриммарафони бўлиб ўтади

Фото: Getty Images

2019 йил 24 март куни пойтахтда биринчи Тошкент халқаро яриммарафони бўлиб ўтади. Халқаро форматдаги ушбу яриммарафон Тошкент ва умуман мамлакат учун янгиликка айланиши кутилмоқда. 

2019 йилнинг энг кутилган ҳодисасида иштирокчилар иккита масофага югуришлари мумкин бўлади — 21,097 км (яриммарафон) ва 5 км.лик йўлдош югуриш. Ўзбекистондаги энг йирик югуриш трассаси IAAF енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси ҳамда AIMS халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси томонидан сертификатланган. Мазкур ҳодисани ташкиллаштириш ишларида халқаро компания консультация беради, унга сертификатланган мутахассислар ва халқаро даражадаги ҳакамлар кирган. 

Яриммарафон соат 9:00да бошланади ва марказий кўчалар бўйлаб бўлиб ўтади, бу эса ўз навбатида пойтахтнинг асосий диққатга сазовор жойларини кўришга имкон яратади. Старт ва финиш Афросиёб ҳамда Бешёғоч кўчалари кесишмасида (“Ҳумо арена” муз саройи яқинида) жойлашади.

Югуришнинг барча иштирокчилари (белгиланган вақт ичида улгурганлар — 3 соат) финишда финишга етиб келганлар учун мўлжалланган эсдалик совғаларни қўлга киритишади. Ғолиблар учун совға жамғармаси таъсис этилган. Яриммарафон  масофасида мутлақ ҳисобда 1-8-ўринни эгаллаган аёллар ва эркаклар млн.дан 12 млн. сўмгача бўлган пул совринлари билан тақдирланади. 5 км.лик масофа иштирокчилари мутлақ ҳисобда 1-6-ўринларни эгаллашса, уларга 500 мингдан 2 млн.сўмгача бўлган пуллик мукофотлар кўзда тутилган.

Ушбу спорт байрамида ёши 15дан ошган (5 км.лик масофа учун) ҳамда ёши 18дан ошган (яриммарафон масофасида) барча хоҳловчилар қатнашишлари мумкин. Иштирок этиш қиймати 50 000 сўм. Бутун дунёда бундай тадбирларда қатнашиш пуллик бўлиб келган. Чунки, ташкилотчилар барча иштирокчиларга футболка, кепка, рюкзак ва шахсий югуриб ўтган вақтини аниқловчи чип ўрнатилган махсус рақам тақдим этилади. Финишда топшириладиган медаль ҳам шулар жумласидан. 

Яриммарафон ташкилотчилар, ҳомийлар ва хайрия ташкилотларининг маблағлари, шунингдек тадбир иштирокчиларидан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. 

Халқаро яриммарафонни ўтказишдан кўзланган мақсадлар қуйидагилардан иборат: соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва пойтахт аҳли ҳамда меҳмонлари ўртасида югуришни оммалаштириш, халқаро дўстлик алоқаларини ва спорт туризмини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг кучли марафончиларини аниқлаш; Ўзбекистон Республикаси пойтахти бўлган Тошкент шаҳрини тузилиши оммавий спорт тадбирларини ўтказишга имкон берадиган замонавий шаҳар сифатида танитиш; яқин ва узоқ мамлакатлардан спортчилар ва сайёҳларни жалб этиш.

Мамлакатдаги қулай иқлим шароитлари бундай мусобақаларни тез-тез ўтказиб туриш учун имкон беради. Хусусан, бошқа давлатлардан олдинроқ югуриш мавсумини бошлаш ва кечроқ ёпиш учун шароитлар мавжуд. 

Tihm.uz сайтида иштирок этиш қоидалари билан батафсил танишиш, таклиф этилган масофаларнинг исталганига рўйхатдан ўтиш мумкин. Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 15 март куни тугалланиши керак эди, аммо қўшни минтақалар ва хорижий давлатлардан кўплаб хоҳловчиларнинг сўровига кўра, мусобақаларда иштирок этиш учун электрон аризалар қабули 2018 йилнинг 20 март куни соат 18:00гача узайтирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид