Жаҳон | 08:09 / 20.03.2019
6456
1 дақиқада ўқилади
Хитой Boeing 737’ни АҚШ билан савдо битимидан чиқариб ташламоқчи
Хитой Boeing 737 MAX'ни АҚШ билан савдо битимидан чиқариб ташлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg вазиятдан хабардор манбаларга таянган ҳолда маълум қилди.
Гап Пекин Вашингтон билан келишувлар доирасида сотиб оладиган Америка экспорти товарлари рўйхати ҳақида кетмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, самолёт АҚШ ва Хитойнинг савдо битими бўйича дастлабки рўйхатга киритилган.
Таъкидланишича, Эфиопиядаги ҳалокатдан сўнг хавфсизликка таҳдид пайдо бўлгани муносабати билан Пекин Boeing 737 MAX’ни рўйхатдан чиқариб ташлаш ёки агар америкалик шериклар билан келишувга эришилса, уни бошқа моделларга алмаштиришни режалаштирмоқда.
Бундан олдин, Жазоир Boeing 737 MAX парвозларини тақиқлаганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024