Янги Зеландия ҳукумати мамлакатда юз берган теракт сабабли ярим автоматик жанговар қурол ва штурм милтиқларига тақиқлов киритди.
“Вазирлар маҳкамаси Крайстчерчдаги даҳшатдан 72 соат кейин, душанба кунидаги учрашувда қонунчиликни ўзгартириш лозимлиги ҳақидаги фикрга келди. Ҳозир, ҳужумдан 6 кун ўтгач биз барча ярим автоматик қурол ва штурм қуролига тақиқлов эълон қиламиз”, деб айтилган мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн баёнотида.
15 март, жума куни Крайстчерчдаги иккита масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди.
















