Шукруллохон Холматхонович Нисбатхонов Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Шукруллохон Холматхонович Нисбатхонов

Ш.Нисбатхонов 1969 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1988 йили Марғилон режа-иқтисод техникумини, 1997 йилда эса Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1992 йилда Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекциясида давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар соҳада турли лавозимларда ишлаган. Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар эса бошқарманинг Солиқ мажбуриятларининг ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Шунингдек, Баҳодир Раҳматуллаевич Холиқов Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Баҳодир Раҳматуллаевич Холиқов

Б.Холиқов 1972 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1994 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги фаолиятини 1994 йилда Риштон тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган бўлиб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Назаржон Жуманазарович Полвонов Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Назаржон Жуманазарович Полвонов

Н.Полвонов 1982 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2011 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги фаолиятини 2001 йилда Риштон тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган бўлиб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Бундан ташқари, Қобулжон Абдужамбулович Абдуллаев Фурқат тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.