Telegram’да ёзишмани тўлиқ ўчириш имкони пайдо бўлди
Telegram мессенжери фойдаланувчилари энди хусусий суҳбатларда ҳам ўзларида, ҳам суҳбатдошларида барча хабарларни ўчира оладилар. Бу ҳақда мессенжер ишлаб чиқувчиси Павел Дуров маълум қилди.
Энди фойдаланувчилар суҳбатларда жўнатилган барча хабарларни ўчириш имконига эга бўлдилар.
“Хабарни ким, қачон жўнатгани аҳамиятга эга эмас – сиз уни тўлиқ назорат қила оласиз. Агар истасангиз, иккала томондан ҳам бутун суҳбатни ўчира оласиз”, деб ёзган Дуров.
Аввал фойдаланувчилар охирги 48 соат давомида жўнатилган хабарларнигина ўчира олишган. Энди бу чекловлар бекор қилинди. Бундан ташқари, Telegram махфий чатлар деб аталувчи чатларни тўлиқ ўчиришга рухсат беради.
Шунингдек, мессенжерда махфийлик имкониятлари кенгайтирилди – энди фойдаланувчилар ўз хабарлари учинчи кишиларга жўнатилиши ҳолатида исмлари ва суратларини яшира оладилар.
Дуровнинг фикрича, янги имкониятлар фойдаланувчиларга ўз маълумотлари устидан самарали назоратни ўрнатишни таъминлайди. Унинг таъкидлашича, эски ёзишмалар унинг муаллифига қарши ўнлаб йиллар кейин қарши қўлланиши мумкин эди, чунки маълумотлар суҳбатдош томонида сақланиб қоларди ва унга таъсир қилиб бўлмасди.
Шунингдек, Telegram жамоасида баъзи фойдаланувчилар хабарларни ўчириш имкониятини суиистеъмол қила бошлашлари мумкинлигини англашлари, бироқ махфийлик ва маълумотлар назорати аҳамиятлироқ экани таъкидлаб ўтилган.
Мавзуга оид
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
11:41 / 01.11.2024