Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жээнбеков ва Путин Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасининг мақоми ўзгаришини муҳокама қилишади
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва Россия президенти Владимир Путин 28 март куни Бишкекда Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасининг мақоми ўзгаришини муҳокама қилишади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти аппарати ташқи сиёсат бўлими мудири Данияр Сидиқов маълум қилди.
"Ҳозирда республикадаги Россия ҳарбий базасининг мақомини ўзгартириш тўғрисидаги протокол тайёрланмоқда, мазкур масала бўйича музокаралар давом этмоқда", - деди у.
Унинг айтишича, тегишли ҳужжат Путиннинг бўлажак ташрифи доирасида имзоланиши режалаштирилган.
Аввалроқ республика парламентида Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаси мақомини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинганди.
Россия президентининг Бишкекка ташрифи 28 март куни бўлиб ўтади.
Ҳозирда Қирғизистонда таркибида бир нечта ҳарбий объектлар бўлган Россия бирлашган ҳарбий базаси жойлашган. Россиялик ҳарбийлар Қирғизистонда дипломатик ходимларга тенглаштирилган ва дахлсизлик мақомига эга.
Мавзуга оид
08:39
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
18:12 / 28.06.2026