Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари билан паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик хўжаликлари ва омухта ем ишлаб чиқарувчи ва бошқа дон маҳсулотларига эҳтиёжи мавжуд бўлган ташкилотлар ўртасида 2019 йилда давлат эҳтиёжлари учун тузилган контрактация шартномаларидан ортиқча етиштириладиган бошоқли донни фьючерс шартномаси асосида харид қилиш ҳамда келгуси йилларда ер майдонларини ажратиш орқали “ғаллачилик кластерлари”ни босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбалиқсаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун тузилган контрактация шартномаларидан ортиқча етиштириладиган бошоқли донни фьючерс шартномаси асосида харид қилиш бўйича ташкил этиладиган “ғаллачилик кластерлари” рўйхати тасдиқланади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, 2019 йил ҳосилидан:
давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон етказиб бериш бўйича тузилган контрактация шартномасидан ортиқча етиштирилган бошоқли донни фермер хўжаликлари томонидан фьючерс шартномаси асосида “ғаллачилик кластерлари”га сотиладиган 1 килограмм дон учун камида 1800 сўмдан ҳисоб-китоб қилинади;
фермер хўжаликларидан фьючерс шартномаси асосида бошоқли дон харид қилувчи “ғаллачилик кластерлари” маҳсулот қийматининг 60 фоизигача миқдорда (агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиқиб) бўнак маблағлари ажратилади;
фьючерс шартномаси асосида ажратиладиган бўнак маблағлари фермер хўжаликлари томонидан ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида биринчи ўринда минерал ўғитларга, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларига, ёқилғи-мойлаш материалларига ҳамда механизация хизматлари учун тўловларни амалга оширишга йўналтирилади;

















