Порошенко сайловлардаги асосий рақиби ким эканини айтди
Украина президенти Пётр Порошенко сайловлардаги асосий рақибини маълум қилди, деб ёзмоқда «Украинские новости».
Унинг таъкидлашича, бу ҳақда очиқ гапирмоқда ва ўз позициясини яширмаяпти.
«Менинг рақибим ким? Мен буни яширмайман ва очиқ айтаман, сабаби қолганлар буни қилишдан қўрқишади. Бу - Путин», - дея маълум қилди Порошенко.
Сиёсатчининг қўшимча қилишича, у ўзи учун Россия етакчиси ким экани ҳақидаги саволга жавоб қайтаришга тайёр эмас.
Шунингдек, Порошенконинг билдиришича, Россия билан сиёсий мулоқотни амалга ошириш ҳам мумкин. Бу ҳақда «112 Украина» хабар бермоқда.
Унинг аниқлик киритишича, бунга фақат Қримнинг «Россия деоккупацияси» ва Донбассдаги уруш тугаса, шунингдек, Керч бўғозида қўлга олинган украиналик денгизчилар озод этилса, эришиш мумкин.
«Фақатгина шунда... биз Россия Федерацияси билан сиёсий мулоқотга қайтамиз», - дея қайд этиб ўтди Порошенко.
Бундан олдин, Порошенко мамлакат аҳолисини Путин олдида тиз чўкиб турмасликка чақирганди.