Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишметов: «Ўзбекистон муваффақиятга эришишнинг тўғри формуласини топди»
Ўзбекистон ислоҳотларни амалга оширишда муваффақиятга эришишнинг тўғри формуласини топди, дея маълум қилди Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметов пайшанба куни Тошкентдаги халқаро молия-банк форумида.
Ишметовнинг қайд этишича, сўнгги 2,5 йил Ўзбекистонда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. «Барча ислоҳотлар кўп қиррали бўлишига қарамасдан, улар ягона руҳга эга. Бу Ўзбекистон халқи учун муносиб ва бахтли ҳаётга эришишда янги имкониятлар яратади», - деди у.
«Биз ҳақиқий қийинчиликлар ҳали олдинда эканини тушунамиз. Лекин бу бизни тўхтатмайди. Олган тажрибамиз ишонч беради. Муваффақиятга эришишнинг тўғри формуласини топдик, десак тўғри бўлади», - дея таъкидлаб ўтди МБ раиси ўринбосари.
Биринчидан, унинг сўзларига кўра, бу ислоҳотларни амалга ошириш учун сиёсий иродага тааллуқли, шунингдек, «ўз соҳасидаги мутахассисларга ишини бажаришга, билими ва малакасини мамлакатни ривожлантириш ишига сарфлаш имконини беради». Ишметов халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни муваффақиятга эришишнинг муҳим йўналиши сифатида баҳолади.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026