Жаҳон | 09:14 / 28.03.2019
27780
1 дақиқада ўқилади
Сурия АҚШга иккита штатни Исроилга бериб юборишни таклиф қилди
Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарий АҚШга Шимолий ёки Жанубий Каролинани Исроилга бериб юборишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.
«АҚШ етарлича ерга эгадир. Исроилга бир нечта штатларни совға қилиб юборинглар», - деди Жаъфарий.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Исроилни янги ҳудудлар билан қўллаб-қувватлашга қарор қилса, шундай ҳаракатни амалга ошириши керак.
Бундан олдин, Сурия Голан тепаликлари бўйича зудлик билан БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши ўтказилишини талаб қилганди.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилнинг Голан тепаликлари устидан суверенитетини расман тан олди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024