Ўзбекистонда китоб совға қилиш акцияси: депутатлар ҳам фаол қатнашмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳар кимнинг ўз мактаби учун китоб ҳадя қилиш бўйича билдирган ташаббуси депутатларнинг амалий фаолиятида ҳам янгилик бўлди, дейиш мумкин.
Олий Мажлис депутатлари жойлардаги учрашувлари давомида таълим муассасаларида бўлиб, кутубхоналарнинг фондларига китоблар ҳадя қилишмоқда.
Айтиш мумкинки, депутатларнинг китоб ҳадя қилиш бўйича акция стартини Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов бошлаб берди. Спикер шахсий кутубхонасидан Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги ўзи таҳсил олган 28-умумтаълим мактаби кутубхонасига замонавий бадиий адабиётлар тўпламини ҳадя қилди.
Ижтимоий тармоқларни кузата туриб #Deputatdan_kitob_hadya хештеги ёки индивидуаллик асосида депутатларнинг жойларда мактабларга китоб ҳадя қилиш жараёни қизғин кетаётганлигини кўриш мумкин. Масалан, депутат Акмал Умаралиевнинг саҳифасида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги мактабларга ҳадя қилинган китоблар ҳақида маълумот жойланган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Наманган вилоятидан сайланган Иброҳим Ҳожиев, Тошкент шаҳридан депутат Мухтабар Хусанова, Хоразмдан депутат Иноят Хажиевлар ҳам ўз саҳифалари орқали таҳсил олган мактабларига китоблар ҳадя қилаётганлигини кўриш мумкин.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, парламент ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Раҳимжон Ҳакимов Наманган вилояти Чуст шаҳридаги ўзи таълим олган 3-умумий ўрта таълим мактаби ва 7-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб- интернатига ташриф буюриб, мактабларнинг кутубхоналарига ўз шахсий кутубхонасидан ўқувчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг нодир асарларини совға қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Холбўтаев ҳам ўз саҳифасида қуйидаги сатрларни жойлаштирган: “Бу сафарги учрашувларимиз мазмуни айниқса яна бир янгилик билан бойиди. Яъни, ўзим ўқиган мактаб — Жиззах вилояти Ш. Рашидов туманидаги 14-сонли мактаб кутубхонасига шахсий жавонимдан китоблар улашдим.
Шунингдек, депутат Жамшид Пирматов Қарши шаҳридаги 3-умумтаълим мактабига, депутат Расул Кушербаев Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги мактабларга китоблар ҳадя қилишаётганликларини маълум қилганлар.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
14:40 / 31.08.2024
Россияда тақиқланганлар реестрига бешта китоб сайти киритилди
18:58 / 23.07.2024