Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижда истиқомат қилаётган Ватандошлар халқаро форумини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2019 йил 27-29 июнь кунлари Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида Самарқанд шаҳрида халқаро форум ўтказилади.

Қуйидагилар:

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида Самарқанд шаҳрида халқаро форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида Самарқанд шаҳрида халқаро форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.

Ташкилий қўмита (Абдуҳакимов)га:

Форумнинг “Йўл харитаси”га мувофиқ амалга оширилаётган тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг веб сайтига жойлаштириб бориш, интернет тармоғида, ижтимоий тармоқларда Форум фаолиятини кенг ёритиб бориш;

Форумга ташриф буюрган ватандошлар билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиш, турли халқаро илмий лойиҳалар, инновацион жараёнларда фаол қатнашиши юзасидан тегишли таклифлар тайёрлаш;

Форумга ташриф буюрган ватандошлар орасидан Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган, инвестиция киритиши билан боғлиқ истак ва талабларини чуқур ўрганиш ҳамда зарур шароитлар яратиб бериш вазифалари юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Эл-юрт умиди” жамғармасининг буюртмаларига асосан Форумга ташриф буюрувчи ватандошлар учун Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасаларида, зарур ҳолларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминлайди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖ “Эл-юрт умиди” жамғармаси буюртмасига асосан Форум иштирокчилари учун темир йўл ҳамда авиачипталарни банд қилиш ҳамда уларга юқори сифатда транспорт хизматлари кўрсатилишини таъминлайди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

Самарқанд шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширилиши, Форум ўтказиладиган саҳна майдонлари ва бино-иншоотлари талаб даражасида тайёрланишини таъминлайди;