Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимлари Самарқандда ўзлари ўқиган мактабларга китоблар совға қилишди — фотолар
Президент Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эди. Барча раҳбарлар мазкур ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уни умумхалқ ҳаракатига айлантиришда фаоллик кўрсатишмоқда.
Бу эзгу ташаббусдан кўзланган мақсад — ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштиришдан иборат, албатта. Зеро, китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган фарзанд аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади.
Шундай эзгу тушаббус доирасида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ўзлари ўқиган мактабларга китоблар тарқатишди.
Эркинжон Турдимов шу куни Қўшработ тумани аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этиб, аҳоли мурожаатларини тинглагач, ўзи ўқиган Қўшработ туманидаги 64-, 41- ва 19-умумий ўрта таълим мактабларининг ҳар бирига 200га яқин бадиий китоблар совға қилди.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳам Самарқанд шаҳридаги ўзи ўқиган 29-мактаб ўқувчиларига 200 дона китоб совға қилди.
— Бугун президентимиз томонидан бошлаб берилган хайрли ишга барча раҳбарлар ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Мактабимиздан юртимиз равнақи йўлида хизмат қилаётган 180дан зиёд зиёли, маърифатпарвар инсонлар етишиб чиқишган, — дейди 29-мактаб директори Холиқов Фахриддин. — Улар ичида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳам бор. Тўғриси, кутилмаган совғадан мен ва бутун мактаб жамоамиз хурсанд бўлдик. Президентимиз томонидан олиб борилаётган одилона ислоҳотларни амалга оширишда бел боғлаган Эргаш Салиевдек инсонлар бизнинг мактабда таҳсил олгани барчамизни қувонтирди.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид
09:28
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024