Спорт | 07:40 / 31.03.2019
15286
2 дақиқада ўқилади

Қудратилло Абдуқаҳҳоров навбатдаги жангда ғалабага эришди ва IBF камарига биринчи рақамли даъвогарга айланди

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) IBF камарига биринчи рақамли даъвогар бўлиш учун япониялик Кеита Обарага (20-4-1, 18 КО) қарши жангда ғалаба қозонди.

Филадельфия шаҳридаги 2300 аренасида бўлиб ўтган жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда Абдуқаҳҳоровга ҳакамларнинг барчаси ғалабани тақдим этди. Ҳакамлар 118-110, 117-111, 115-113 натижаларини қайд этишган.

GoSport.uz хабарига кўра, ушбу ғалабадан сўнг Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи ўринга кўтариладиган бўлди ва чемпион билан жанг қилувчи мажбурий даъвогарга айланди.

Мазкур вазн тоифасида америкалик Эррол Спенс (25-0, 21 KO) чемпион саналади. 

Мавзуга оид