2019 йил 30 март куни соат 14.00да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига қотиллик ҳолати ҳақида хабар келиб тушган.

Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилишича, шу куни тахминан соат 13:55да Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 3а-уйдаги хонадон ошхонасидан ушбу манзилда яшаган аёлнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.