Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди
1 апрел куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа таркибидаги ЕИ делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари, жумладан Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши ва Оролбўйи муаммосини комплекс ҳал этишга қаратилган лойиҳаларни татбиқ этишдаги ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
“Европа Иттифоқи вакиллари томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, илм-таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очаётган Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар жараёни ва уларнинг дастлабки натижалари юқори баҳоланди”, дейилади хабарда.
Учрашувда 2019 йилда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Музокараларда Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.
Мавзуга оид
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024