Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этиш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида хорижий тилларни ўргатувчи махсус телеканални ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Билдирилишича, ҳозирги кунга келиб давлатимизда хорижий тилларни ўқитиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
“Менинг таклифим, хорижий тилларни ўргатишга ихтисослаштирилган махсус телеканални ишга тушириш керак. Чунки, хорижий тиллар, биринчи навбатда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш жуда юқори. Канал очиладиган тақдирда, машҳур хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари, инглиз тили ва бошқа фанлардан видеодарслар, кинофильмлар (subtitles), мусиқалар (lyric), ҳар хил турдаги кўнгилочар кўрсатувлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти классикаларининг инглизча талқини, халқаро таълим дастурлари, инновациялар ва илм-фан ютуқлари ҳақида маълумотлар телеканал дастурларидан ўрин олади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Қайд этилишича, мазкур телеканални онлайн канал шаклида очиш ҳам мумкин, кейинчалик рақамли телевидение тарзида эфирга узатиш мақсадга мувофиқ. Телеканал кўрсатувларини сифатли, мазмунли тайёрланиши ва молиявий масалаларни ҳал этилишида пойтахтдаги халқаро олий таълим муассасалари, хорижий тилларни ўргатувчи ваколатхоналарнинг офислари, хусусий ўқув марказлари билан ўзаро келишув ва давлат-хусусий шерикчилик асосида ҳамкорлик қилиш мумкин.
“Мазкур таклиф кўриб чиқилиб, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан амалга оширилса, хорижий тилларни ўргатиш соҳасида ўзига хос қадам бўлар эди”, - дейилади петицияда.
Бундан олдин, Ўзбекистонда болалар учун яна бир телеканал пайдо бўлиши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:30 / 14.10.2024
Гуржистон ТВ-каналлари ҳукмрон партия ролигини кўрсатишдан бош тортди
09:39 / 28.09.2024
Германияда Россия тарғибот телеканаллари эфири блокланди
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024