Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бошлаб мамлакатда илмий даража ва унвонлар бериш тизими икки марта (2012 ва 2017 йилларда) кескин ўзгаришларга юз тутганидан кўпчиликнинг хабари бор. Олий аттестация комиссияси фаолиятининг асосий қисми мана шу тизим билан боғлиқ бўлгани учун унинг самарали фаолиятига кўп нарса боғлиқ.

2016 йилнинг сентябрига қадар оммавий ахборот воситалари маълум босимлар остида фаолият юритгани боис, кўп мавзулар қатори бу мавзуда ҳам танқидий чиқишлар бўлмади. 2012 йилда жорий этилган бир поғонали илмий даража тизимидан аксарият соҳа одамлари норози бўлгани сир эмас. Лекин ОАВда очиқ чиқишлар кузатилмади. Бу тизим ҳақидаги дастлабки очиқ чиқиш фалсафа фанлари доктори, профессор Мамашокиров Саидмурод томонидан бўлди. Бу мақолада профессор амалдаги тизим муаммоларини бирма-бир санаб ўтади. Хусусан, диссертация ишлари мавзусининг танлаш, таҳрир қилиш ва эълон қилишдан бошлаб, ОАК томонидан тасдиқланган илмий журналлар рўйхати иррационал эканлиги, илмий натижаларни жорий қилиш борасидаги расмиятчилик ҳақида тўхталиб, якуний таклиф сифатида ўша пайтдаги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси (кейинчалик бу қўмита ҳозирги инновация вазирлиги таркибига киритилди) ва ОАКни қўшиб юбориш ҳақида таклиф берган.

Шу мақолага акс-садо сифатида эълон қилинган кейинги мақолада муаллиф ОАКнинг олдинги мақолада тилга олинган камчиликларига атрофлича тўхталиб, бу ишларда бевосита ОАК раисини айбдор қилиб кўрсатади. Муаллиф мақола сўнгида ОАК тугатилиб, унинг ваколатлари ОТМ ва ИТИларида ташкил этиладиган илмий кенгашларга берилишини таклиф қилади.

Бу орада ОАК икки табақали илмий даража бериш тизимига оид Президент фармони ва ВМ қарорини чиқартириб, қоғозбозликни, диссертантларга тўсиқни камайтиргандек таассурот қолдирувчи ишларни бошлади. Тизимдаги бундай ўзгаришларга қарамасдан диссертантлар йўлидаги ОАК томонидан қўйилган тўсиқларга энди илмий кенгашлар томонидан қўйиладиган қўшимча талаблар қўшилди. Охир-оқибат бир йил ўтар-ўтмас инновация вазирлиги ташаббуси билан ОАК фаолиятини тугатиб, унинг ўрнига вазирлик қошида бўлим очиш, ОАКнинг аксарият ваколатларини ОТМ ва ИТИларида очиладиган илмий кенгашларга бериш ҳақидаги лойиҳаси омма эътиборига