Бу мавзу кўлами жуда кенг. Сабаби, ҳар бир давлат қўшниси билан баҳсли ҳудудга эга, десак муболоға бўлмайди. Бу ихтилофларни шартли равишда тўрт тоифага бўлиш мумкин: 1. Унутилган; 2. Унутилмаган бўлса-да, ўзаро муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун кун тартибига қўйилмайди; 3. Кун тартибига қўйилади ва мунтазам музокаралар олиб борилади, аммо айтарли натижаларга эришилмайди; 4. Музокараларда бирор натижага эришилмаслиги аниқ бўлиб улгурган ва зиддиятларга, ёки янада ёмонроғи ҳақиқий жангларга киришиб кетилган.

Бундай ҳудудлар ниҳоятда кўплиги учун бугун кўпроқ шу тўртинчи тоифага тўхталамиз.

1. Тоғли Қорабоғ. Озарбойжон-Арманистон

Фото:  РИА Новости

СССР тарқалганидан сўнг жуда кўп баҳсли ҳудудлар муаммоси юзага чиқди. Лекин уларнинг бирортасидаги зиддият Тоғли Қорабоғдагичалик бўлган эмас. Сабаби, бу можарода икки қўшни миллат, икки дин вакиллари, икки принципиал рақиблар қўлларига қурол олдилар ва аямай қон тўкдилар. Ҳозир ҳам масалага узил-кесил ечим топилмаган ва музлатилган. Бугунги кунда халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган 11 500 км.кв ҳудудли бу республикада 150 мингдан ортиқ киши яшайди ва давлат тили арман тили ҳисобланади. Аслида бу ҳудуд Озарбойжонга тегишли бўлса-да, аҳолининг кўпчилигини ташкил қилувчи арманлар ўзлари туркийлар деб атовчилар назорати остида яшашни истамай, қўлларига қурол олишган, бу қуролли зиддият уч йил давом этган ҳамда фақат ўт очишни тўхтатиш бўйича битим имзоланган. Тинчлик шартномаси ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.

2. Қрим. Россия-Украина

Фото:  РИА Новости / Сергей Мальгавко

Россия Қрим ярим ороли ва Севастополни 2014 йилда ўз таркибига қўшиб олди. Бунинг учун аҳоли ўртасида ўтказилган референдум натижалари асос сифатида кўрсатилганди. Аммо жаҳон ҳамжамияти бу референдум натижаларини тан олмагани ҳолда, Россиянинг бу ҳаракатларини аннексия (бошқа давлат ҳудудини зўрлик билан тортиб олиш), Украина томони эса оккупация (ўзга суверен давлат ҳудудида қуролли кучлар ишлатиш) деб баҳолади. Кўпчиликнинг қаршилигига қарамай Кремль позициясини ўзгартирмади ва Қрим қайтарилмади. Шундан сўнг етакчи давлатлар навбат билан Россияга қарши турли-туман санкциялар қўллай бошлади.

Шу кунларда бўлиб ўтаётган Украина президентлигига сайловларда деярли барча номзодлар ўз дастурларининг катта қисмини Россияга қарши кураш ва Қримни қайтаришга асослашган. Аммо амалда бунинг имкони борган сари камайиб бормоқда. Зиддият натижасида ўзаро оға-ини бўлган икки славян халқлари юзкўрмас