Жамият | 15:58 / 03.04.2019
17499
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда меҳмон ака-укаларни жароҳатлади

Фото: kaluganews

2019 йил 27 март куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Г.Т. (аёл)нинг уйида меҳмонда бўлган таниши С.Б. ўзаро жанжал оқибатида Арабхона маҳалласида яшовчи Ж.Қ.нинг қорин ва ўнг оёқ сон қисмига ва унинг акаси Ш.Қ.нинг қорин ва ўнг қўл елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада ака ва укалар касалхонага ётқизилганлар, С.Б. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид