Ўзбекистон | 00:20 / 04.04.2019
15163
3 дақиқада ўқилади

Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида ихтисослаштирилган институт ва инжиниринг компанияси ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти ва Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти ташкил этилди. У мактабгача таълим тизими буюртмачилари билан тузилган шартномаларга мувофиқ инвистиция лойиҳалари бўйича, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда бош лойиҳа ташкилоти этиб белгиланди.

Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилди. Унга мактабгача таълим тизими объектларини қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи функциялари юкланди. Компания хизматлари билан боғлиқ харажатларни давлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш қийматига киритиш белгиланди.

  • Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаолди ва лойиҳа хужжатларини Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига мослаштириш;
  • лойиҳаларнинг лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш йўналишини ривожлантириш, шунингдек, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа (ишчи ) ҳужжатларини мослаштириш;
  • лойиҳалаштириш жараёнларига хорижий лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларини жалб этган ҳолда илғор хорижий тажрибага асосланган лойиҳа ишларини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори унумдорлиги ва сифатига, энергия ва ресурсларни тежашга қўйиладиган замонавий талабларга, шунингдек, экологик талабларга жавоб берадиган илғор технологиялар ва асбоб-ускуналар жаҳон бозорини чуқур таҳлил қилиш, республикага истиқболсиз, маънавий ва физик эскирган ускуна ва технологиялар олиб кирилишини истисно қилиш;
  • лойиҳа ва лойиҳаолди ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари илмий-техник ва эксперт кенгашлари билан яқин ҳамкорлик қилиш Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институтининг асосий вазифалари этиб белгиланди.
  • Мактабгача таълим вазирлиги тизимига кирадиган мактабгача таълим муассасаларини қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, инвентарь билан ва техник жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш;
  • қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини таъминлаш;
  • мактабгача таълим муассасалари ва инфраструктура объектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш прогнозининг бажарилишини таъминлаш;
  • лойиҳа ечимларининг самарадорлигини таъминлаш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги талабларга риоя қилиш;
  • капитал қўйилмаларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, лойиҳалаш даври муддатини қисқартириш Инжиниринг компаниясининг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид