Жамият | 08:48 / 05.04.2019
31873
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тунги клубда кўнгилхушлик қилиб, сўнг пойга уюштирган шахслар пенсионер аёлнинг ўлимига сабабчи бўлди 

Фото: KUN.UZ

Тошкентда бир неча йигитнинг пойга уюштириши пенсионер аёл ўлимига олиб келди. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилади.

ЙТҲ 29 март куни пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида тахминан соат 6:20ларда содир бўлган.

ИИББ хабарига кўра, 20-25 ёшлар атрофидаги бир неча шахслар Чилонзор туманида жойлашган тунги клубларнинг бирида эрталабгача кўнгилхушлик қилишади ва тўсатдан ўзаро низо келиб чиқади. 

Шундан сўнг тарафларнинг биттаси машинасига ўтириб воқеа жойидан кетади. Лекин унинг орқасидан тортишувни якунига етказиб қўйиш учун катта тезликда кетаётган ёшларнинг қилган нотўғри ҳаракатлари сабабли Самарқанд Дарвоза ва Алишер Навоий кўчаларининг кесишмаларида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси, яъни, енгил автомашинаси билан йўловчи ташиш маршруткасини тўқнашиши натижасида бекатда турган йўловчининг устига маршрутка ағдарилади. 

Бу ҳодиса туфайли 62 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмган, шунингдек, бир неча инсон оғир тан жароҳати олган.

Мавзуга оид