Ўзбекистон | 12:30 / 08.04.2019
18461
2 дақиқада ўқилади

Импорт божлари ставкаларига ўзгартиришлар киритилди

Фото: iStock

Импорт божхона божлари ставкаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди, деб ёзмоқда Norma.

 Божхона божлари ставкалари уч турда бўлади:

• адвалор – солиқ солинадиган товарнинг божхона қийматига фоизларда ҳисобланади;

• махсус – солиқ солинадиган товар бирлигига белгиланган миқдорда ҳисобланади;

• аралаш – адвалор ва махсус турдаги ставкаларни ўзида жамлайди.

 Амалдаги ставкаларга ўзгартиришлар киритилди: илгари адвалор ставкалар қўлланган иккита позиция бўйича аралаш ставкалар жорий этилди.

Изоҳ. 4011800000 «Транспорт воситалари ва қурилишда, тоғ ишида ёки саноатда фойдаланиладиган машиналар учун янги шиналар» бундан мустасно, улар бўйича ставка – 0.

Шу тариқа, ўзгартиришлардан мақсад – импорт божхона божи суммасининг қуйи чегарасини жорий этиш. У импорт қилинаётган товар бирликлари сонини 3 АҚШ долларига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Сўнг оддий усул қўлланилади: аралаш ставка компонентларининг ҳар бири алоҳида (адвалор ва махсус ставкалар) ҳисобланади ва энг кўп чиққани тўланади.

Бинобарин, донаси 30 АҚШ долларидан кам бўлмаган янги ёки донаси 15 АҚШ долларидан кам бўлмаган тикланган (фойдаланилган) автошиналарни импорт қилишда тўланиши лозим бўлган бож миқдори ошди.

Шартли мисол: қиймати 100 АҚШ долларини ташкил этадиган, яъни донаси 25 АҚШ долларидан бўлган янги автомобиль шиналари комплектидан (4 дона) божхона божи суммаси ўзгартиришлар киритилгунга қадар 10 АҚШ долларини (100 АҚШ доллари х 10%) ташкил этган. Ўзгартиришлар киритилгандан кейин худди шу миқдор ва қийматда у 12 АҚШ долларини (100 АҚШ доллари х 10%, бироқ камида 3 АҚШ доллари х 4 дона) ташкил этади.

Ҳужжат 4.04.2019 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид