Жаҳон | 18:41 / 08.04.2019
18246
1 дақиқада ўқилади

Москвада Путин ва Эрдўған ўртасида музокаралар бошланди

Фото: РИА Новости / Алексей Филиппов

Кремлда ҳамкорлик бўйича Россия-Туркия кенгашининг саккизинчи мажлиси доирасида Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Тоййиб Эрдўған ўртасида музокаралар бошланди

Музокараларда давлатлар раҳбарлари икки томонлама муносабатлар, жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорлик, "Турк оқими" газ қувури ва "Аккую" АЭСи лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Туркияга С-400 зенит ракета мажмуаларини етказиб бериш масалаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Аввалроқ Туркия президенти Анқара Сурияда янги операция ўтказишга тўлиқ тайёрлигини ва бу масалани Россия президенти Владимир Путин билан муҳокама қилишини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид