Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳалла ходимларини ишдан бўшатиш туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари ваколатига киритилди
Республика маҳаллалар кенгаши ходимларига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Бу ҳақда «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони ижросига бағишланган брифингда маълумот берилди.
2019 йил 2 апрель куни жамиятнинг миллий бошқарув идораси бўлган маҳалла институтни ҳар томонлама ривожлантиришни назарда тутувчи Президент Фармони қабул қилинган эди.
Мазкур юридик ҳужжат асосида маҳаллалар фаолиятида кутилаётган ўзгаришлар юзасидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқарув раиси Шавкат Жавлонов маълумот берди, дея қайд этади Kun.uz мухбири.
«Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котибларининг ойлик иш ҳақи фонди жорий йилда бир ярим бараварга оширилади ҳамда маҳалла кенгаши ходимларини пойтахт ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтказиш ҳуқуқи берилади», — дейди Шавкат Жавлонов.
Кенгаш бошқарув раисига кўра, эндиликда маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаолияти 12 мезон асосида назорат қилиниб, баҳолаб борилади. Белгиланган талабга жавоб берган йиғинларга иш ҳақининг 0,5 бараваридан 5 бараваригача устама ҳақи тўланиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, ўтган йиллар давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятига маҳаллий ҳокимият вакилларининг асоссиз аралашуви кузатилган. Хусусан, 50-60 фоиз маҳаллаларда йиғин учун ажратилган бинонинг ҳокимият томонидан олиб қўйилиши ва талабга жавоб бермайдиган жойга кўчирилиши, раис ва ўринбосарларнинг ҳеч бир сабабсиз ишдан олиниши ҳолатлари қайд этилган.
Шу боис янги тартибга кўра, жорий йилннинг 1 июнь санасидан бошлаб фуқаролар йиғинлари ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман/шаҳар кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари томонидан амалга оширилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига фуқаролар йиғинлари томонидан фойдаланиб келинаётган давлат мулки бўлган биноларни бириктирилган ер майдонлари билан биргаликда ҳатловдан ўтказиш, уларни белгиланган тартибда фуқаролар йиғинларига мулк ҳуқуқи билан берилишини ҳамда ҳар чоракда тасдиқланган график асосида ҳудудий «Маҳалла маркази» мажмуалари ва намунавий лойиҳалар асосида фуқаролар йиғинлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳолати тўғрисида ахборот бериб бориш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда бутун республика бўйлаб май ойида бўлиб ўтадиган маҳалла фуқаролари йиғинлари раиси ва ўринбосарлари учун сайловга тайёргарлик жараёни кетмоқда. Олий мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев сайлов кампанияси масаласида ўтказилган видеоселекторда сайлов ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмагани, деярли барча ҳудудларда сайлов бевосита ўтказиладиган манзил ва объектлар рўйхатини шакллантиришда сусткашлик қилинаётганини танқид қилган эди.
Мавзуга оид
15:58 / 21.04.2026
“Шаҳарлашув даражаси пастлиги – Ўзбекистоннинг очилмаган потенциали” — Беҳзод Ҳошимов
11:04 / 12.10.2025
“АҚШ визасини олишдан ҳам қийинроқ эди” – тарихга айланган Тошкент пропискаси ҳақида
10:00 / 13.07.2025
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести
21:33 / 12.07.2025