Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия Ассанжга «махсус» ёрдам тақдим этишдан бош тортди
Фото: REUTERS / Henry Nicholls
Австралия бош вазири Скотт Моррисоннинг маълум қилишича, WikiLeaks асосчиси австралиялик Жулиан Ассанж мамлакат ҳукумати томонидан «махсус» ёрдам олмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Ассанжга исталган австралияликка бўлгани каби одатий консуллик ёрдами тақдим этилади.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, WikiLeaks асосчиси қонун олдида жавоб бериши керак.
Бундан олдин, Эквадорда Ассанжнинг шериги ушлангани хабар қилинганди.
Журналист, WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж жосуслик можаролари ҳақидаги ўта махфий материалларни эълон қилиб келган. 2010 йилда Швецияда уни ҳибсга олиш учун ордер берилди. 2012 йилда Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасига яширинди ва ушбу давлат раҳбариятидан сиёсий бошпана сўради. У етти йил давомида элчихонада яшади, 2019 йил 11 апрель куни Эквадор унга бошпана бўйича рад жавоби берди.
Мавзуга оид
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
14:29 / 11.03.2026