Агарда ўлим жазоси хавф соладиган бўлса, Буюк Британия WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни АҚШга топширмайди. Бу ҳақда Sky News телеканали эфирида Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Данкан маълум қилди.

"Ҳар қандай вазиятда бизнинг умумий сиёсатимиз ана шундай ва Жулиан Ассанжга нисбатан ҳам бир хилда бўлади. Шунинг учун агар унга ўлим жазоси хавф соладиган бўлса, экстрадиция қилинмайди", - деди Данкан.

Ассанж пайшанба куни Эквадорнинг Британия пойтахтидаги элчихонасида Лондон полицияси томонидан ҳибсга олинди. Аввалроқ Эквадор Ассанжга бошпана беришни рад этганди.