Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониянинг энг бой одами ўзгарди
Фото: Akio Kon/Bloomberg
Uniqlo кийим дўконлари тармоғи асосчиси Тадаси Янаи 2019 йилда энг бой японлар рўйхати етакчисига айланди. У 2 йилдан бери етакчи бўлган, SoftBank асосчиси Масаеси Сон ўрнини эгаллади, деб хабар берди Forbes нашри.
Янаи ва унинг оиласига Uniqlo’га эгалик қилувчи Fast Retailing компаниясининг 44 фоиз акциялари тегишли. Янаи бойлигини бир йил ичида 5,6 млрд долларга кўпайтириб, 24,9 млрд долларгача етказган. 2-ўринга тушиб кетган Соннинг бойлиги SoftBank акциялари нархи кўтарилганига қарамай, 2,1 млрд долларга кўпайиб, 24 млрд долларни ташкил қилган.
Forbes’нинг таъкидлашича, 50 нафар энг бой японияликдан 31 нафарининг бойлиги 2018 йилга нисбатан камайган. Нашр уларнинг умумий бойлигини жорий йилда 178 млрд долларга баҳоланган, ваҳоланки бир йил аввал бу қиймат 186 млрд долларни ташкил қилган.
Uniqlo’нинг илк дўкони 1984 йилда Японияда очилган. Ҳозирда компания бутун дунё бўйлаб 3200дан кўпроқ дўконга эга.
Мавзуга оид
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
19:14 / 21.12.2025