Ўзбекистонда Отельерлар ассоциацияси тузилди
Ўзбекистонда меҳмонхона хизматларини кенгайтириш ва яхшилашга йўналтирилган янги тузилма очилгани ҳақида эълон қилинди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг хабар беришича, янги тузилманинг асосий мақсади – маҳаллий меҳмонхона хизматлари сифатини яхшилаш, бу соҳадаги миллий ва халқаро дастурларни ишлаб чиқиш ва уларда иштирок этиш.
11 апрель куни Отельерлар ассоциацияси, маҳаллий ҳамда хорижий ҳамкорлар томонидан "2.0 меҳмондорчилиги: чақириқ ва ечимлар" Welcome-форуми ташкил қилинди.
Форумни ўтказишдан мақсад - меҳмондорчилик саноатини ривожлантириш, соҳа инфратузилмасини ривожлантиришда илғор тажриба алмашинувида иштирок этиш, отельер касбини оммалаштириш, маркетинг, консультацион ва ахборот хизматларини кўрсатиш, шунингдек юқори малакали мутахассисларнинг маълумотлар базасини яратиш, персонални саралашга оид хизматларни йўлга қўйиш.
Форумнинг тантанали очилишида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. Абдулазиз Аккулов қатнашди.
"Ўзбекистонда инвесторлар, шу жумладан меҳмонхоналар қурилишига сармоя киритиш учун қулай шароитлар яратилмоқда. Туризм соҳасида ишбилармонлар учун 20 га яқин имтиёз тақдим этилди. Меҳмонхоналар қурилиш сурати ўсишини рағбатлантириш мақсадида янги тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ, давлат инвесторларнинг меҳмонхона қурилишига кетган харажатларнинг муайян қисмини қоплайди. Хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялашга доир қабул қилинаётган чоралар натижасида меҳмонхоналар қурилиши кўрсаткичлари юқори ўсиши кутилмоқда", - деди у.
Абдулазиз Аккуловнинг сўзларига кўра, 2017-2018 йилларда Ўзбекистонда ҳар йили ўртача 100 меҳмонхона қурилган бўлса, бу йил бу кўрсаткич 170 дан ошиши режалаштирилмоқда. Жорий йилда республика бўйича меҳмонхона номерларининг ўсиш суратлари 37 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда, 2017-2018 йилларда бу кўрсаткич 4-5 фоизни қайд этган.
"Шу каби омилларни инобатга олган ҳолда барча иштирокчилар ва инвесторларни Ўзбекистонда меҳмонхона саноатини ривожлантиришда фаол иштирок этишга чақираман", - дея таъкидлади Қўмита раиси.
Форум давомида шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритувчи етакчи экспертлар, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Туркиядан келган спикерлар, «Radisson Hotels Group», «International Hotel Tashkent» «Double Treeby Hilton Almaty», компаний «Hotels&Hospitality», «AlmaU» меҳмонхоналар тармоқларининг меҳмондорчилик инфратузилмаси ва меҳмондорчилик бизнесини ривожлантириш масалалари бўйича вакиллари чиқиш қилишди.
Мазкур форум ишбилармон доираларга ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш, маълумот ва тажриба алмашиш учун қулай имконият тақдим этди. Бу эса миллий анъаналар, энг янги технологиялар ва илғор тажрибани инобатга олган ҳолда меҳмондорчилик саноатининг асосий вазифаларини ҳал қилиш имконини беради.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024