Жаҳон | 16:30 / 16.04.2019
23652
1 дақиқада ўқилади

Россияда Сталинни ижобий баҳолаш кўрсаткичи рекорд даражага етди

Фото: Роман Пименов / Интерпресс / ТАСС

«Левада-Центр» тадқиқот маркази ўтказган сўровда россияликлар Иосиф Сталин шахсига муносабатлари ҳақида маълум қилишди, деб хабар берди РБК.

Натижалардан маълум бўлишича, советлар етакчисининг мамлакат ҳаётидаги ролини россияликларнинг 70%и ижобий деб ҳисоблайди (52% - ҳарҳолда ижобий, 18% - бутунлай ижобий). Атиги 19% кишилар унинг фаолиятини салбий деб баҳолаган (14% - ҳарҳолда салбий, 5% - бутунлай салбий). Сўровда иштирок этганларнинг 11%и бу саволга жавоб беришга қийналган.

Қайд этилишича, бу ана шундай тадқиқотлар ўтказилган барча даврлар орасида рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 

Нашрнинг маълумот беришича, 2000-йиллар бошида Сталин шахсига ижобий ва салбий қаровчилар нисбати тенг бўлган. 2008-2014 йилларда эса унга салбий қаровчилар салмоғи ошган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид