02:24 / 18.04.2019
19513

ЕЧЛ. "Ливерпуль" сафарда "Порту"га 4та гол уриб, яримфиналга чиқди

Фото: Reuters

"Порту" Чемпионлар лигаси чоракфинал жавоб ўйини доирасида ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилди. 

Голларга бой бўлган учрашув меҳмонларнинг 1:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Меҳмонлар сафида Мане, Салоҳ, Фирмино ҳамда ван Дейк 1тадан гол урган бўлса, майдон эгалари сафидаги ягона гол Эдер Милитао томонидан киритилди. 

Жамоалар ўртасидаги илк ўйинда ҳам "Ливерпуль" ғалаба қозонган эди – 2:0. Шу тариқа Юрген Клопп шогирдлари яримфинал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа яримфиналда "Барселона" билан куч синашади. 

Порту – Ливерпуль 1:4

Голлар: 0:1 – 26 Мане, 0:2 – 65 Салоҳ, 1:2 – 68 Эдер Милитао, 1:3 – 77 Фирмино, 1:4 – 84 ван Дейк.
Порту – Касильяс, Пепе, Эдер Милитао, Теллес, Фелипе, Корона (Фернандо, 78), Данилу Перейра, Марега, Отавио (Соарес, 46), Браими (Бруну Кошта, 81), Эррера.
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон (Хендерсон, 71), Александер-Арнолд (Гомес, 66), ван Дейк, Милнер, Фабиньо, Вейналдум, Мане, Салоҳ, Ориги (Фирмино, 46).
Огоҳлантиришлар: Мане (32), Пепе (36).

Илк учрашув – 0:2

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top