Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ уч йил давомида Ўзбекистонга йилига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи
Фото: Asian Development Bank
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Шисинь Чен 16-19 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлди ва ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
У ташрифи давомида Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ғуломов ва бошқа мансабдор шахслар билан учрашди.
Шисинь Чен ОТБ Ўзбекистон ҳукуматининг тараққиёт ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва мамлакат иқтисодиёти истиқболига ишонч билдирди. У шунингдек, ОТБнинг Ўзбекистонда амага оширилаётган ва режалаштирилган амалиётларини муҳокама қилди.
ОТБ Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича янги беш йиллик Стратегияни ишлаб чиқмоқда. 2019-2023 йилларга мўлжалланган мазкур ҳамкорлик стратегияси Ўзбекистон ҳукуматининг тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлашга қаратилган. ОТБ келгуси уч йил давомида сув таъминоти ва санитария, транспорт инфраструктураси, энергия ишлаб чиқариш ва уни тарқатиш, ёшлар бандлиги, қишлоқ жойларида иш ўринлари яратиш, замонавий тиббиёт, ижтимоий ҳимоя каби соҳаларни яхшилаш учун йилига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи
Чен шунингдек, ОТБ қўллаб-қувватлови билан амалга оширилаётган лойиҳаларни бориб кўрди ҳамда маҳаллий маъмурият вакиллари ва лойиҳалар бенефициарлари билан учрашди.
Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкига1995 йилда кирганидан бери умумий миқдори 7,4 миллиард АҚШ долларига тенг 70 та кредит олди.
Мавзуга оид
20:57 / 03.04.2026
Қарзини узолмасдан банкрот бўлаётган фирмаларга оёққа туриб олишида ёрдам берилади
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
20:23 / 21.03.2026
Анъанавий ва исломий банк: уларнинг фарқи нимада?
14:11 / 20.03.2026