Хавотирли белгилар ўз-ўзингизга берадиган баҳо, ички қатъият ва ҳаётингиз учун шахсий масъулият олиш устида ишлашингиз кераклиги ҳақида хабар беради.

Фото: Лайфхакер

Ўзгаларнинг эҳтиёжлари сабаб ўзингизникидан воз кечасиз

Агар ҳар доим ёрдам қўлини чўзадиган, ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган, компаниянинг қалби ва энг яхши дўст қабилидаги обрўга эга бўлсангиз, бунга эришиш сиз учун қай даражада мушкул экани ҳақида ўйлаб кўринг. Эҳтимол, атрофингиздагилар бошингизга чиқиб олганини сезарсиз. Чунки атрофдагиларни қутқариш йўлида шахсий режа ва истаклардан воз кечишга тайёрсиз.

Ёрдам бериш – нормал ва тўғри ҳолат. Бироқ сиз ҳақингизда ижобий фикрлашлари учун доимий равишда ўзингизга қарши бориш ҳам ярамайди. «Йўқ» дейишни ўрганинг.

Доимий равишда маъқуллашларини кутасиз

Кимдир мақтамагунича меҳнатингизнинг натижасидан миннатдор бўлмайсиз. Бу ишга ҳам, кундалик майда масалаларга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Масалан, образингиз Instagram’да кам лайк тўплагани учун кийимингизни алмаштиргани уйга борасиз. Аслида эса ўз-ўзингизга берадиган баҳоингизни ўзгаларнинг маъқуллаши эвазига эмас, объектив кўрсаткичларга асосланиб қуринг. Масалан, профессионаллигингиз ҳақида бошлиқнинг мақтови эмас, харидларнинг ўсгани кўпроқ маълумот беради.

Сизни қандай кўришни истасалар ана шундай бўлишга ҳаракат қиласиз

«Қочоқ келин» фильмидаги саҳналардан бирида қаҳрамон қиз куёвга у каби тухумдан тайёрланган таомни ёқтиришини айтганди. Охир-оқибат қиз ўзига нима ёқишини тушунолмай қолади.

Ўзгалар фикрига ўта тобе кишида вазият янада жиддийроқ тус олади. Агар ўзингизни ҳар бир суҳбатдошга мослаштирсангиз, ички қатъият ва ким эканингизни аниқлаш вақти етди.

Ўз ҳаётингиз масъулиятини ўзгаларга юклайсиз

Бир томондан бари мантиқий: атрофдагилар ҳаётимизга шу даражада таъсир қилишадики, айнан уларнинг сўзлари ва ҳаракатлари муваффақият ва мағлубиятларимизга сабаб бўлади. Бироқ бу вазиятни соғлом деб аташ мушкул.

Комил шахс ўз ҳаёти учун масъулиятни ўз бўйнига олади ва ҳар бир хатти-ҳаракатини эҳтимолдаги хатар ва оқибатлар нуқтаи назаридан баҳолайди.