Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан 2018 йил 1 майдан бошлаб барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши белгиланган.
Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари мазкур қарор талабларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ишлаб чиқиш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиш жараёни устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этилишини таъминлайди;
Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, қуйидагилар ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишнинг мақсадлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш;















