24 апрель куни соат 21:00дан 26 апрель 9:00га қадар Тошкент шаҳридаги ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим аҳоли турар жойлари ва объектларда сув таъминоти тўхтатилади.
“Сувсоз” ДУК вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилган ҳудудларга махсус машиналарда сув етказилишини маълум қилган ва келтирилаётган ноқулайлик учун узр сўраган.

Чилонзор туманида:
— Тошкент давлат иқтисодиёт университетида;
— Тошкент шаҳар божхона бошқармасида;
— Тошкент шаҳар ҳокимлигида;
— Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрида;
— Халқлар дўстлиги саройида;
— Тошкент шаҳар 5-сонли юқумли касалликлар клиник шифохонасида;
— Олмазор мавзесидаги 8/1, 8/2 рақамли 2 қаватли уйларда, 6/7, 8, 9, 9А, 10, 14, 15, 15/3, 16, 16/1 рақамли 9 қаватли уйларда;
 
Шайхонтоҳур туманида:
— “Тахтапул” маҳалласида;
— Тўртқўрғон кўчасида;
— Адҳам Раҳмат кўчасида;
— А.Раҳмат 1 тор кўчасида;
— Тахтапул кўчасида;
— Лабзак кўчасида;
— С.Хўжаев кўчасида;
— Мулла Тўйчи кўчасида;
— Тахтапул 1 тор кўчасида;
— Тахтапул 4 тор кўчасида;
— Тахтапул 5 тор кўчасида;
—  Тошкентбоев кўчасида;

Кох ота маҳалласида:
— Сой бўйи кўчасида;
— Аэроплан кўчасида;
— Фаол кўчасида;
— Кох ота кўчасида;
— А.Соғуний кўчасида;
— Фаол 2 тор кўчасида;