2019 йилнинг 15-21 апрелларида “ЎзРТХБ” АЖда 1,05 трлн сўмлик битимлар тузилди. Бу аввалги ҳафтадаги натижадан 6,7%га юқори эканлигини кўрсатди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 23%га ўсиб, 519,8 млрд сўмни ташкил этди, деб хабар бермоқда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати.
Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 874,1 млрд сўмдан 939,2 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 2,1 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилди. Экспорт бўйича етакчиликни 93% билан пахта толаси эгаллади. Экспорт бозорининг қолган қисмини полиэтилен 5% ва нефть мойлари 2% билан эгаллади.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 728 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,9 миллиард сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 20% биринчи тоифадаги авторақамларга, 51% иккинчи ва 29% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Бир ҳафтада 2,9 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди
22:30 / 24.04.201910 6561 мин












