Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президенти Хитойга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 апрель куни амалий ташриф билан Пекинга жўнаб кетди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари у ерда “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этади. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади.
Шунингдек, форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан ҳам музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026