Спорт | 17:22 / 25.04.2019
14380
2 дақиқада ўқилади

Роналду Гвардиола «Ювентус»га келишини истамоқда

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду каталониялик мураббий Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги фаолиятини юқори баҳолайди ва у «бьянконери» бошқарувига келишини истайди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Бу хабар Массимилиано Аллегри мавсум якунида «Ювентус»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан кейин пайдо бўлди.

Гвардиоланинг «Ман Сити» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 48 ёшли мутахассис «шаҳарликлар»ни 2016 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. Ўтган вақт мобайнида у клуб билан 4та соврин қўлга киритди: Англия чемпионлиги, икки бор Англия Футбол лигаси Кубоги ва 2018 йилги Англия Суперкубоги.

Бундан аввалроқ, Криштиану Роналду туринликлар раҳбариятига жамоани кучайтириши ва ЕЧЛда ғолиб бўлишига ёрдам бериши мумкин бўлган 6 нафар футболчини тавсия қилганди.

Роналду келтирган рўйхатда биринчи бўлиб унинг ҳамюрти – «Бенфика» ҳужумчиси Жоау Фелиш қайд этилган. Шунингдек, Криштиану «Реал»даги собиқ жамоадошларидан Рафаэль Варан ва Иско вариантларини таклиф этган. Қолаверса, у «Рома»дан ҳимоячи Костас Манолас, «Фиорентина»дан ҳужумчи Федерико Кьеза ва «Лион»дан яримҳимоячи Тангуй Ндомбелени трансфер қилишни маслаҳат берган.

Мавзуга оид