Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланкада яна портлаш содир бўлди
Шри-Ланка пойтахти Коломбодан 40 километр узоқликда жойлашган Пугода районида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция вакили Руван Гунаскеарга таяниб News 1st телеканали хабар қилди.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мазкур ҳодиса бўйича суриштирув олиб бормоқда.
21 апрель, якшанба тонгида, бутун дунёдаги католиклар Пасха байрамини нишонлашаётган вақтда Шри-Ланкадаги меҳмонхоналар ва католик черковларида давомли портлашлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, терактлар қурбонлари сони 359 нафарга етган, яна 520 киши жароҳатланган.
ИШИД мазкур терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, аммо ҳужумларга алоқадорлигини тасдиқловчи далилларни келтирмади.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
23:56 / 27.04.2026
Шри-Ланкада можаро: 23 роҳиб 110 кг наша контрабандаси учун ҳибсга олинди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026